Линклар

logo-print

Яманда жанггарилар қўлга олинди


Яман Ички ишлар вазирлиги Ал-Қоиданинг мамлакатдаги фирқасига алоқадорликда гумон қилинган уч шахс қўлга олинганини эълон қилди.

АҚШ ҳукумати Ямандаги Ал-Қоида жанггариларини яқинда Америка учқичини портлатишга бўлган уринишга алоқадорликда айблаб келмоқда.

Яман расмийларига кўра, жанггарилар душанба куни ўтказилган махсус рейд чоғида қўлга олинган.

Бундан уч кун аввал Ал-Қоида жанггариларидан бўлган тахдид туфайли Ямандаги АҚШ, Буюк Британия ва Франция элчихоналари ўз фаолиятини тўхтатган эди. Бироқ сешанба куни АҚШ элчихонаси ва бугун Буюк Британия ҳамда Франция элчихоналари ўз фаолиятини қайта бошлади.

Сешанба куни эса Оқ уй раҳбари Барак Обама АҚШ разведка хизматлари Мавлуд байрами кунидаги ҳужумнинг олдини олиш учун керак бўлган барча маълумотга эга бўлгани¸ аммо таҳдид кўламини тушуниш учун ахборотдан ўринли фойдалана олмаганини билдирди.

Маълум бўлишича, АҚШ учқичини портлатишга уринган шахс айнан Яманда махсус тайёргарликдан ўтганини тан олган.
XS
SM
MD
LG