Линклар

Эронлик дипломат истеъфога чиқди


Теҳрондаги аксил-ҳукумат намойишларининг куч билан бостирилишига норозилик тариқасида Норвегиядаги Эрон элчихонаси дипломатларидан бирининг истеъфога чиққани хабар қилинди.

Муҳаммад Ризо Ҳайдарий маҳаллий NRK каналига элчихонани тарк қилгани ва Норвегия ҳукумати расмийлари билан боғланишга уринаётганини билдирган.

Айтилишича, Ослода қарийиб уч йил фаолият юритган эронлик дипломат “виждоним ортиқ ишлашга йўл қўймаяпти”, дея таъкидлаган.

Айни пайтда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги дипломат билан боғлиқ бу хабарларни қуруқ сафтата, дея атади.
XS
SM
MD
LG