Линклар

logo-print

Покистонда жанггарилар лагери ўққа тутилди


Покистон хавфсизлик хизмати расмийларига кўра, Шимолий Вазиристонда АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичи орқали берилган ҳаво зарбалари оқибатида камида уч киши нобуд бўлган.

Ўз исми ошкор қилинишини истамаган расмийларнинг билдиришича, ҳаво зарбаларида толибон жанггариларининг минтақадаги ўқув- машғулот базалари нишонга олинган. Покистоннинг Шимолий Вазиристон минтақасида Ал-Қоида ва толибон жанггариларининг бошпана топгани айтилади.

Мазкур ҳудудда Покистон хавфсизлик кучлари ҳам жанггариларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG