Линклар

Ўзбекистон-Латвия ўртасида самолёт парвози кўпайди


Рождество байрами арафасида Ўзбекистон ҳаво йўллари Тошкент-Рига-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейс очди.

“Час” кундалик газетаси хабарига кўра, бу рейс асосан Болтиқбўйи давлатлари йўловчиларига мўлжалланган.

Ўзбекистон ҳаво йўллари Болтиқбўйи давлатларидан Ўзбекистонга кўпроқ туристлар кела бошлаши ҳамда Корея, Малайзия, Таиланд, Япония ва Осиёнинг бошқа давлатларига Ўзбекистон орқали туристлар оқимининг кўпайишини ҳисобга олиб қўшимча рейс очган.

Ҳозир Ригадан Тошкентга самолётлар ҳафтасига уч марта, ойнинг иккинчи ҳафтасида тўрт марта учади.
XS
SM
MD
LG