Линклар

logo-print

Ўзбекистон айрим халқаро келишувларни тўхтатиш ниятида


2010 йил январ ойи ўртасида фаолият бошлаши кутилаётган Ўзбекистон янги парламенти Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг айрим халқаро шартномаларини тўхтатиши мумкин.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон ҳукумати 2010 йилга мўлжалланган қонун лойиҳалари дастурини тасдиқлаган.

Унда “Ўзбекистон Республикаси Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг айрим халқаро шартномаларини тўхтатиши тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақидаги банд ҳам бор.

Шуни эслатиш жоизки, Ўзбекистон 2008 йил октябрида бу ташкилотга аъзолигини тўхтатган.
XS
SM
MD
LG