Линклар

Полша расмийси “Шимолий Оқим” лойиҳасини танқид қилди


Полша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Россия-Германия қураётган “Шимолий Оқим” газ қувури лойиҳасини танқид қилди.

Унинг фикрича, Россия, Финляндия, Швеция, Дания ва Германия орқали ўтадиган 1 минг 223 километр узунликдаги бу қувур ишга тушганда Европанинг Россия энергия ресурсига бўлган қарамлиги ортади.

Москва расмийлари эса “Шимолий Оқим” лойиҳаси Европада газ тақчиллигига барҳам беришини таъкидлаб келмоқда.

Бу лойиҳани амалга ошираётган консорциумга кўра, дастлабки газ Европага 2011 йилгача жўнатила бошланиши мумкин.
XS
SM
MD
LG