Линклар

БМТ Афғонистонни қайта тиклаш ишларига эътибор қаратишга чақирди


БМТнинг Афғонистондаги махсус вакили АҚШ ва Ғарб давлатларини Афғонистонга қўшимча куч жўнатиш асносида фуқаролар масалалари ва сиёсий мақсадлар эътибордан четда қолиб кетмаслиги ҳақида огоҳлантирди.

БМТ Хавфсизлик кенгашида чиқиш қилган Кай Эйде Ғарб давлатларини Афғонистонни қайта тиклаш ишлари ва толибларга қарши курашга афғонистонликларни кўпроқ жалб этишга чақирди.

Вашингтон расмийлари келаси ойлар ичида Афғонистонга 30 минг аскардан иборат қўшимча куч жўнатишни режалаган.

Агар бу амалга ошса, Афғонистондаги Ғарб қўшинлари сони 140 мингга етади.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Афғонистонда нобуд бўлган тинч аҳолининг 78 фоизи учун исёнчилар масъул эканини айтди.

БМТ Бош котибига кўра, халқаро кучлар қўмондонлари тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишининг олдини олиш учун фавқулодда эҳтиёткорлик билан чоралар кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG