Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:39

АҚШда самолёт портлатишга уринган шахсга айблов эълон қилинди


Мичиган штати Бош ҳаками 25 декабр куни АҚШда йўловчи самолётни портлатишга уринган Нигерия фуқароси Умар Фаруқ Абдулмуталлибга расмий айблов эълон қилди.

У олтита модда, жумладан, оммавий қирғин қуроли ёрдамида самолёт бортидаги 289 нафар йўловчини ўлдиришга уринганликда айбланмоқда.

23 яшар Нигерия фуқароси Нидерландия пойтахти Амстердамдан АҚШнинг Детроит шаҳрига учган самолётда портловчи қурилмани ишга туширишга уринган пайтда у йўловчилар томонидан зарарсизлантирилган.

Агар айбдор деб топилса, Абдулмутталиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Маълумотларга кўра, Абдулмутталиб портловчи моддаларни Ямандаги Ал-Қойда гуруҳидан олган.

Унинг иши бўйича дастлабки маҳкама 8 январда бошланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG