Линклар

Россия корхонаси Қўқондаги заводга сармоя киритади


Россиянинг “Монолит” масъулияти чекланган жамияти 2012 йилга қадар “Қўқон суперфосфат заводи” очиқ акциядорлик жамиятига 6 миллион доллар сармоя киритиш ниятида.

Бу ҳақда КазТАГ ахборот агентлиги “Ўзкимёсаноат” давлат акциядорлик компаниясидаги манбага таяниб хабар тарқатди.
“Қўқон суперфосфат заводи” Ўзбекистон ҳудудида аммонийлаштирилган суперфосфат ишлаб чиқарувчи ягона корхона ҳисобланади.

Хабарда айтилишича, заводнинг асосий цехлари қайта таъмирлангандан сўнг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот кўлами 3 фоизга ошиб, корхонанинг экспорт салоҳияти 20 фоизга ортиши мумкин. Россия ширкати 2010 йилда “Қўқон суперфосфат заводи”га қарийб 2.9 миллион доллар сармоя киритишни режалаган.

Маълум бўлишича, 2008 йил бошида Россиянинг “Монолит” масъулияти чекланган жамияти “Қўқон суперфосфат заводи”нинг 85.2 фоиз акцияларини сотиб олган ва шу кунгача 5 миллион доллар сармоя киритган.
XS
SM
MD
LG