Линклар

logo-print

Эрон Ироқ билан чегара масаласини муҳокама қилади


Ироқ ва Эрон расмийлари икки давлат ўртасидаги тортишувга сабаб бўлаётган чегара ҳудудлари юзасидан сўзлашувлар олиб борадилар.

Бағдод сафари чоғида гапирган Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий дастлабки сўзлашувларнинг бир ҳафта ичида ўтказилиши, икки давлат ўртасидаги ер ва сув чегараларини аниқлашга қаратилган қўшимча сўзлашувлар келаси ҳафта давомида бўлиб ўтишини маълум қилди.

Бугун Манучеҳр Муттақий Ироқ расмийлари билан учрашиб, чегара масалалари билан бир қаторда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилишни режалаган.

Яқинда Эрон ҳарбийлари Ироқ билан чегарадаги можароли ҳудуддаги Ал-Факкаҳ нефт қудуғида назорат ўрнатган эди.
XS
SM
MD
LG