Линклар

logo-print

Хўстда ҳокимият биносида портлаш содир этилди


Афғонистоннинг Хўст вилояти ҳокимияти биноси ёнида содир этилган портлаш оқибатида вилоят ҳокими лавозимини вақтинча бажариб турган Тоҳир Хон Сабрий тан жароҳати олди.

-Соат 11:00 атрофида Хўст вилояти ҳокими қароргоҳида ахлат қутига яширилган портловчи мослама ҳаракатга келтирилди. Портлаш натижасида бино ойналари, жумладан расмийлар учрашуви ўтаётган хона ойналари синган. Хонада бўлган ҳоким ва олти шахс ойна парчаларидан тан жароҳати олган, деди Озодлик радиосига Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Замарай Башарий.

Ўтган ҳафта Хўст вилоятида худкуш шахс томонидан содир этилган портлашда АҚШ Марказий разведка бошқармасининг етти ходими нобуд бўлди.

Айни пайтда Афғонистон хавфсизлик идораси Хўст шаҳри яқинида рўй берган тўқнашувларда камида беш жангари ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG