Линклар

Абдумуталлибнинг Яманга боргани аниқланди


АҚШ учқичини портлатишга уринганликда расман айбланган Нигерия фуқароси, айтилишича, Яманда радикал диний уламо билан учрашган.

Яман Бош вазирининг хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Рашад ал-Алеемийнинг билдиришича, олиб борилган тергов ишлари натижасида Умар Форуқ Абдулмуталлибнинг Шабва вилоятида яманлик радикал диний уламо Анвар ал-Авлақий билан учрашгани аниқланган. Шунингдек, расмийларга кўра, Умар Форуқ Абдулмуталлиб Лондонда Ал-Қоида сафига қўшилган.

АҚШ расмийларининг билдиришича, яманлик диний уламо ноябр ойида Техасдаги ҳарбий базада 13 кишини отиб ўлдирган ҳарбий врач билан ҳам алоқада бўлган. Ҳозирча тасдиқланмаган хабарларга кўра, Анвар ал-Авлақий Яман хавфсизлик кучларининг 25 декабр арафасида ўтказган махсус амалиётлари чоғида нобуд бўлган.

Бугун Оқ уй расмийларининг 25 декабр кунги воқеага оид дастлабки ҳисоботни эълон қилиши ва президент Барак Обаманинг баёнот билан чиқиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG