Линклар

Анбарда полиция ходимлари нишонга олинди


Ироқнинг Анбар вилоятида содир этилган портлашларда камида етти киши нобуд бўлди.

Хит шаҳридаги олдиндан мувофиқлаштирилган бу ҳужумларда¸ асосан полиция ходимлари нишонга олинган. Айтилишича, ҳужумчилар маҳаллий полициянинг тўрт ходими хонадонига портловчи мосламаларни ўрнатиб кетган. Бугунги ҳужумларда терроризмга қарши кураш бўлинмаси раҳбари, полиция ходимлари ҳамда аёллар ва болалар ҳам нобуд бўлган.

Хит шаҳридаги портлашлар учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG