Линклар

Ал-Қоида америкаликларни ўлдирганини даъво қилди


Ал-Қоиданинг Афғонистондаги шўъбаси ўтган ҳафта Хўст вилоятида содир этилган қўпорувчилик амалиёти учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Ушбу ҳужумда АҚШ Марказий разведка бошқармасининг етти ходими нобуд бўлди.

Ал-Қоиданинг Афғонистондаги етакчиси Мустафо Абдул-Язид сўзларига кўра, АҚШ учқичларининг Покистон ҳудудини ҳаводан ўққа тутишига жавобан жанггарилар америкаликлардан ўч олган.

Жанггариларнинг ушбу мазмундаги баёноти бугун Ал-Қоидага алоқаси бўлган ташкилотлардан бирининг интернет сайтига жойлаштирилди.

Расмийларнинг билдиришича, худкуш шахс асли иорданиялик жосус Ҳумам Ҳалил ал-Балавий бўлган.

Мазкур воқеадан сўнг АҚШ учқичлари Покистоннинг Афғонистонга яқин чегара ҳудудларини бир неча бор ҳаводан ўққа тутди.
XS
SM
MD
LG