Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:42

Эркин микрофон - Россиядаги ўзбеклар нима қилади?


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

2010 йилнинг 1 январидан бошлаб хориж фуқароларининг Россияда ҳайдовчилик қилиши расман тақиқланди. Россиянинг каттаю кичик шаҳарларида айнан ҳайдовчилик қилиб кун кўриб келган минглаб ўзбекистонликлар учун бу ишсизлик ва иложсизликнинг янги давридек кўринмоқда.

Ҳайдовчи муҳожирлар ишсиз қоладиган бўлди

Россияда ҳайдовчилик қилаётган ўзбекистонликлардан бири Озодликка сим қоқиб, меҳнат муҳожирларига қўйилаётган тақиқлар хусусида ташвиш билдирди. 1 январдан бошлаб хорижлик мардикорларнинг йўналишдаги таксиларни ҳайдашига қўйилган тақиқ кучга кирди. Аввалроқ меҳнат муҳожирларининг фармацевтика ҳамда спиртли ичимликлар савдосидаги фаолияти тақиқланган эди.

- Ўзбекистондан келганмиз¸ ишлаяпмизда. Ҳайдовчилик қилаяпмиз. Бизсиз иш¸ Россияда нима бўларкан¸ билмадим. Қайси соҳага борманг ҳаммасида ўзбек одамлар борда автобусда. Даже таксида ҳам ишлашаяпти.

Озодлик: Ҳайдовчи бўлибми?

- Ҳа¸ ҳайдовчи бўлиб ишлаяптида. Ҳозир четдан келганларни қўймайдиган бўлса¸ нима бўлар экан деб ўйлаяпман. Байрам бўлса¸ 15 кун ишга чиқмайди булар. Қўлига пул тушди¸ Худо беради буларга.

Озодлик: Ҳозир ҳайдовчилик фаолиятини давом эттираяпсизми?

- Ҳозирчалик давом эттираяпмиз.

Озодлик: Жорий этилган чекловнинг сизга таъсири бўлмадими?

- Ҳозирча индагани йўқ. Ҳозир 10 январгача дамку. 10 январдан кейин бошланиши мумкин. Кўрамизда энди. Худо бир йўлга бошлар. Бўлмаса¸ Ўзбекистон қаердасан¸ деб кетаверамизда. Бошқа иложи йўқ.

Озодлик: Қанақа машина ҳайдайсиз?

- ISUS японский. Ўнг томонда роли бор. Продукта машина минаман. Мен ўзим давлатнинг корхонасида ишлардим. Ҳозир мен ишлаëтган корхона частний. Мени давлатнинг корхонасидан сокрашение қилди. “Гастарбайтерларни сокрашение қилсин” деган приказ келган экан. Тўрт киши эдик¸ тўртталамизни ҳам сокрашение қилди. Ҳозир мен фирмада иш қилаяпманда. Давлат корхоналарига янги йилдан кейин оладими ëки олмайдими билмадим. Давлат корхонасига бизга ўхшаб четдан келганларни яқинлаштирмаяпти. Российский паспорт керак¸ деяпти¸ дейди Россияда ҳайдовчилик қилаётган ўзбекистонликлардан бири.


"Политик"нинг шарҳлари


Россияда меҳнат қилаётган наманганлик меҳнат муҳожири эса¸ айрим ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларини “демократия ниқоби остида Ўзбекистонга туҳмат тошларини отаётганлик”да айблайди.

- Мен Россияда ишлайман. Иккита олий маълумотга эга одамман. Мана шу ерда тирикчилик қилиб юрибмиз. Сизларнинг радиони анчадан бери эшитаман. Политикман ўзи. Шунақа нимани битирганман.

Озодлик: Россияда нима иш қиласиз?

- Упаковшикман. Россияда мебел фабрикада руслар билан ишлаяпман. Миллатчилик йўқ. Худога шукур юрибмиз. Мен Ўзбекистоннинг оддий фуқароси сифатида Ўзбекистонни яхши кўраман. Лекин инсон ҳуқуқлари ва демократия остида бизнинг Ўзбекистонимизга туҳмат тошини отаëтганлар бор. Шуларни ким қўллаб-қувватлаяпти? Шу менга қоронғу.

Озодлик: Туҳмат¸ деганда нимани назарда тутаяпсиз?

- Туҳмат деганда шу ҳам туҳматку.

Озодлик: Қанақа туҳмат?

- Туҳмат энди мана президентимиз¸ подшоҳимиз¸ эски ҳадисларда ҳам бор¸ Оллоҳ томонидан қўйилган соя. Инсон сифатида бир нарса дея олмаймиз. Мен ҳам юртда яшаганман. Ҳар хил қонунбузарликларни кўрганман. Келиб Россияда ҳам кўраяпман. Одамлар бир хил¸ танаси ҳар хил. Шу. Бу ерда ҳам шу¸ ўзимизда ҳам шу. Бизда завод ва фабрикалар кам.

Озодлик: Айрим одамлар демократия ва инсон ҳуқуқлари ниқоби остида Ўзбекистонга туҳмат тошларини отаяпти¸ деяпсиз. Қанақа туҳмат назарда тутилаяпти?

- Туҳмат энди нима деса бўлади¸ шу қамоқхоналарда инсонларнинг қийналаëтгани ҳақида. Менимча¸ 90 фоизи туҳмат бўлса керак. 10 фоизи тўғридир. Қамоқхонада кимдир қийналаëтгандир 159- статя билан қамалганлар. Лекин унчалик даражада эмасдир¸ дейманда. Сизларнинг мухбирларингиз ўша ерда бўлганда мен ишонардим. Лекин кимдир телефонда айтганига. Ўзинг кўрмагандан кейин ишонма¸ деган нақлга ишонаман. Раҳмат. Кўп гаплашсак¸ орган ходимларига тушиб қолмайлик¸ деб гапни қисқа қилди президентини ҳимоя қилиш учун Россиядан сим қоққан наманганлик меҳнат муҳожири.


Озодлик ҳимоячисидан қўнғироқ

Озодликка сим қоққан навбатдаги мухлисимиз Бишкекдан. Ўзини Саиджон деб танитган бу йигит Озодликда эълон қилинган "Жиҳод майдонига ташланган ўзбек болалари" сарлавҳали мақола хусусида фикр билдириш учун қўнғироқ қилганини айтади.

- Ўзимни таништириб ўтай. Исмим Саид. Бишкек шаҳриданман. Кеча Озодликни эшитсам¸ бир одамлар “Озодлик исломни қора отлиқ қилмоқчи” дейишган экан. Айтмоқчиманки¸ Озодлик радиоси ислом динини ҳеч қачон қораламаган. Яна Афғонистонда болалар чиқаëтган экан. Бадр ат тавҳид деган мадрасада 1000 нафарга яқин бола ўқиëтган экан. Шуни берганларингиздан кейин одамлар эшитиб Озодлик радиосини ëмон кўриб қолди. Бизнинг оиламиз Озодликни ҳар доим эшитишган. Яна интернетда кўриб боришади. Озодлик радиоси исломни ëмонотлиқ қилишга ҳаракат қилган эмас. Озодлик радиоси ҳар доим яхши ишлаб келган¸ дейди бишкеклик Саид.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG