Линклар

Эронда беш киши маҳкамага тортилади


Эронда ўтган ой бўлиб ўтган намойишларга алоқадорликда гумон қилинган беш шахс маҳкамага тортилади.

ИРНА ахборот агентлиги ушбу шахслар исми ва маҳкаманинг қачон бошланишини ошкор қилмади. Айтилишича, бу шахсларга ўлим жазоси тайинланиши мумкин.

Эрондаги қатиққўл сиёсат тарафдори бўлган уламолар мухолифат етакчиларини Теҳрондаги намойишларни уюштирганликда айблаб, уларни жазолаш чақириғи билан чиқдилар.

Эрондаги аксил-ҳукумат намойишлари июнда бўлиб ўтган президент сайловларидан сўнг бошланди. Бу намойишлар чоғида, хабарларга кўра, тўққиз киши нобуд бўлган, 900дан зиёд киши ҳибсга олинган.


XS
SM
MD
LG