Линклар

Ўзбекистонда эркин индустриал-иқтисодий ҳудуд ривожланмоқда


2010 йилда Навоий шаҳридаги эркин индустриал-иқтисодий ҳудудда 11та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.

Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага асосланиб Регнум ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ушбу лойиҳалар учун 31 миллион АҚШ доллари ҳажмида хорижий сармоя киритилади.

Бу маблағнинг асосий қисми энергетика соҳасини ривожлантиришга сарфланиши назарда тутилган.

Навоий эркин индустриал-иқтисодий ҳудудда ишлаб чиқариш корхоналарини қуриш учун қиймати 187 миллион доллар бўлган 19та келишув имзоланган.

Янги корхоналар тўлиқ ишга тушганда йилига 375,5 миллион долларлик маҳсулот ишлаб чиқариши ва унинг қарийиб ярми экспорт қилиниши мўлжалланган.
XS
SM
MD
LG