Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:52

Эроннинг Ослодаги бош консули ўз лавозимига истеъфо берди


Муҳаммад Риза Ҳайдарий Теҳрон ҳукумати мухолифат намойишини куч билан бостирганига норозилик сифатида шундай қилгани ва Эронга қатиб бормаслигини айтди.

Рафиқаси ва икки фарзанди билан Норвегияда яшаётган Ҳайдарий Франс пресс ахборот агентлигига халқни ўйлаб, мухолифат раҳбари (Мир Ҳусайн) Мусавийни ўйлаб шундай йўл тутгани ва энди нима қилишини билмаслигини айтди.

Чоршанба куни Эрон элчихонаси Ҳайдарий ўз лавозимига истеъфо берганини рад қилиб, унинг консуллик муддати бир ойларда тугашини айтган.
XS
SM
MD
LG