Линклар

АҚШ Мудофаа вазири ўз ишини давом эттиради


Пентагоннинг матбуот вакили Жефф Моррелл 7 январ куни кечқурун Мудофаа вазири Роберт Гейтс жорий йил охиригача ўз лавозимида ишлашини айтди.

Морреллга кўра, АҚШ президенти Барак Обама декабр ойида Гейтс 2010 йилда Мудофаа вазири лавозимида ишлашига розилик билдирган.

Роберт Гейтс Мудофаа вазири лавозимига АҚШнинг аввалги президенти Жорж Буш томонидан тайинланган.
XS
SM
MD
LG