Линклар

АҚШ президенти хавфсизлик муаммоси ҳал этилишини айтди


Барак Обама терроризмда гумонланиб кузатув остида бўлган Нигерия фуқароси 25 декабр куни АҚШга самолётда учиб келгани воқеасидан сабоқ олиш кераклигини масаласини мутасадди расмийлар биланучинчи марта муҳокама қилди.

Обама хавфсизликни кучайтириш учун янги чоралар, жумладан йўловчиларни сканнердан ўтказиш тартиби жорий қилинишини айтди.

- Мен террорчилар рўйхатида бўлган шахслар, айниқса, самолёт йўловчилари рўйхатига киритмаслиги учун дарҳол чоралар кўриш ҳақида буйруқ бердим. Биз ҳаво қатновига халал бермаган ҳолда хавфли одамларнинг самолётда учишига йўл қўймаслигимиз лозим, деди АҚШ раҳбари.

Барак Обама президент сифатида мамлакат ва халқни ҳимоя қилиш учун якка ўзи жавобгар эканини ва агар ҳимоя тизими муваффақиятсизликка учраса, бунинг учун ўзи масъул бўлишини айтди. .
XS
SM
MD
LG