Линклар

Тожикистонда “Ўзбекистон жосуси” деб айбланган шахс жазоланди


Хатлон вилояти суди Тожикистон фуқароси Боймурод Аноровни Ўзбекистон фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топиб уни 20 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Тергов материалларида Боймуродов 2009 йил июл ойида ҳибсга олингани билдирилган.

Франс пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, қўлга олинган пайтда унинг ёнидан Ўзбекистон миллий пули, Байпази ва Сангтўда ГЭСларига таллуқли “махфий маълумотлар” чиққан.

Айни пайтда Интерфакс ахборот агентлиги Хатлон вилоят суди Боймурод Аноровнинг жосуслик ҳаракати нимадан иборат бўлганини маълум қилмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG