Линклар

Малайзияда учта черков ҳужумга учради


Малайзия пойтахти Куала Лумпурда учта черковга ҳужум қилинди.

Полициянинг билдиришича, бугун тунда номаълум шахслар ҳар учала черковга ёқилғи тўлдирилган шиша улоқтирган. Инсоний талофат йўқлиги айтилаëтагн бу ҳужумлар оқибатида черковлардан бирига жиддий шикаст етказилган.

Расмийлар¸ содир этилган ҳужумларни мамлакат Олий судининг “Оллоҳ” сўзини ноисломий нашрлар томонидан ишлатилишига жорий қилинган тақиқни бекор қилиш тўғрисидаги қарори билан боғламоқдалар.

Малайзиядаги исломий ташкилотлар бугун пойтахт Куала Лумпурда Олий суд қарорига қарши норозилик акцияси ўтказишни режалаганлар.
XS
SM
MD
LG