Линклар

Обама хавфсизлик соҳасини ислоҳ қилмоқчи


АҚШ президенти Барак Обама 7 январ куни қилган чиқишида терроризмда гумонланиб кузатув остида бўлган Нигерия фуқаросининг 25 декабр куни АҚШ учқичини портлатишга бўлган уринишидан сабоқ олиш лозимлигини яна бир бор таъкидлади.

Оқ уй раҳбари ушбу масалага сўнгги уч кун давомида иккинчи маротаба қайтмоқда.

Обама хавфсизликни кучайтиш учун янги чоралар, жумладан, йўловчиларни сканнердан ўтказиш тартиби кучайтирилиши ва терроризмда гумон қилинган шахслар рўйхати кенгайтирилишини маълум қилди.

Президент, шунингдек, Мавлуд байрами кунги воқеа “систематик ноқисликлар” туфайли рўй берганини таъкидлаб, хавфсизлик мутасаддиларидан ҳеч ким ўз лавозимидан бўшатилмаслигини билдирди.

Бундан ташқари Барак Обама президент сифатида мамлакат ва халқни ҳимоя қилиш учун якка ўзи жавобгар экани ва агар ҳимоя тизими муваффақиятсизликка учраса, бунинг учун ўзи маъсул бўлишини айтди.

-Дунё мусулмонлари билан очиқ гаплашишимиз шарт: уларга Ал-Қоиданинг уқубат, оддий мусулмонлар ўлимини ҳам ўз ичига олган ҳалокатдан бошқа ҳеч нарсани таклиф қила олмаслиги, АҚШнинг эса адолат ва тараққиёт тарафдорлари билан ёнма-ён туришини тушинтириб беришимиз лозим., деди Барак Обама.
XS
SM
MD
LG