Линклар

logo-print

Эронда Каррубий машинаси ўққа тутилди


Эрон мухолифатига тегишли сайтнинг хабар қилишича, мухолифат етакчиси Меҳдий Каррубий машинаси ҳукуматпараст намойишчилар томонидан ўққа тутилган.

Sahamnews сайтига кўра, Қавзин шаҳрида рўй берган ушбу воқеада Каррубийга ҳеч қандай жароҳат етмаган. Хабарда айтилишича, аксил- ҳукумат намойишлари чоғида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлаб ўтказилган тадбирдан қайтаётган Меҳдий Каррубий машинаси ўққа тутилиши баробарида¸ 500 яқин киши хотира маросими ўтказган бинога ҳам ҳужум қилган. Айтилишича, намойишчиларнинг аксарида ўқ отар қуроллари ҳам бўлган.

Ҳозирча расмий Теҳрон мазкур хабарга ўз муносабатини билдиргани йўқ.

Меҳдий Каррубий Эроннинг амалдаги президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод ғолиб деб топилган июн ойидаги президент сайловида номзод сифатида иштирок этган.
XS
SM
MD
LG