Линклар

Абдулмуталлиб ишини маҳкама кўриб чиқади


АҚШ учқичини портлатишга уринганликда айбланган Нигерия фуқароси Умар Форуқ Абдулмуталлиб устидан бугун маҳкама жараёни бошланади.

Абдулмуталлиб жами олти жиноят бўйича, жумладан, самолёт бортида оммавий қирғин қуролини ишлатишга уринганликда айбланмоқда. Нигерия фуқароси Детройт суди томонидан айбдор деб топилгудек бўлса, унга умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Умар Форуқ Абдулмуталлиб 25 декабр куни Амстердамдан Детройтга парвоз қилаётган учқични портлатишга урингандан сўнг ҳибсга олинган эди.

Мазкур воқеа ортидан АҚШ ҳукумати мамлакат ичкарисидаги барча аэропортлар ва АҚШга парвоз қилаётган учқичларда хавфсизлик чораларини кучайтирди.

XS
SM
MD
LG