Линклар

Покистон Ички ишлар вазири судга мурожаат қилди


Покистон Ички ишлар вазири Раҳмон Малик мамлакат судидан бундан 15 йил аввал ўзига нисбатан қўйилган коррупция билан боғлиқ айбловларни олиб ташлашни сўради.

2007 йилда Покистонда коррупция билан боғлиқ можарода айбланган бир қатор таниқли сиёсатчилар, жумладан мамлакатнинг амалдаги президенти Осиф Али Зардорий ва Раҳмон Малик авф қилинган эди.

Бироқ ноябр ойида Покистон Олий Суди давлат амалдорларига нисбатан 2007 йилда эълон қилинган амнистияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ушбу қарордан сўнг Покистон суди бир неча расмий, жумладан, Ички ишлар вазири Раҳмон Малик ва яна уч вазир ишини қайта кўриб чиқишни бошлади.
XS
SM
MD
LG