Линклар

logo-print

Карачида жанггарилар нобуд бўлди


Карачи шаҳридаги хонадонлардан бирида рўй берган портлаш оқибатида камида саккиз киши нобуд бўлди.

Полицияга кўра, ўлганларнинг барчаси Сват водийсидан кўчиб келган жанггарилар бўлган.

Полиция воқеа жойидан қўл гранаталари, ўқ отар қуроллар ва худкуш белбоғи топилганини эълон қилди.

Карачи полиция бошқармаси раҳбари Васим Аҳмад фикрича, хонадонда сақланган портловчи моддалар ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, портлаб кетган.
XS
SM
MD
LG