Линклар

Грузия учқичи "Домодедово" аэропортига қўнди


Грузия Россия билан ҳаво қатновларини вақтинча қайта йўлга қўйди.

Хабарларга кўра, бортида 85 йўловчи бўлган Грузия ҳаво лайнери бугун Москвадаги “Домодедово” аэропортига қўнган.

Маълум бўлишича, Россия томони Грузиянинг "Airzena - Georgian Airways" авиакомпанисига 8, 9 ва 10 январ кунлари Москва ҳамда Санк- Петербургга жами бешта чартер рейси амалга оширишга рухсат берган.

Айни пайтда Грузия томони Россия билан доимий ҳаво қатновларини ҳам йўлга қўйишга тайёр экани ва Москва рухсатини кутаётганини маълум қилди.

Икки давлат ўртасидаги ҳаво қатновлари 2008 йилнинг август ойида Россия-Грузия ўртасида бўлиб ўтган қисқа муддатли ҳарбий можародан сўнг тўхтатиб қўйилган эди.
XS
SM
MD
LG