Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:39

Темир пардани ëриб ўтган мусиқа


Элвиснинг қиëфаси ҳам¸ унинг қўшиқлари ҳам совет мафкурачиларига улар қўрққан Ғарб тимсоли бўлиб кўринган эди.
Элвиснинг қиëфаси ҳам¸ унинг қўшиқлари ҳам совет мафкурачиларига улар қўрққан Ғарб тимсоли бўлиб кўринган эди.

Советлар ҳудудида коммунистик мафкура ўрнатган сокинликка қарши исëн каби янгровчи рок мусиқаси қироли Элвис Пресли қўшиқларининг ўзбеклар руҳига ҳам ошно бўлишига на ëпиқ чегаралар ва на мафкура босими муваффақ бўлди.

8 январ куни Рок мусиқасининмг қироли Элвис Аарон Пресли (Elvis Aaron Presley) таваллудига 75 йил тўлди.

Америкалик мусиқачи ва киноактëр Элвис Пресли ўтган асрнинг 60-70- йилларида мусиқа оламида фавқулодда машҳур бўлган эди.

Rolling Stone журнали 1977 йил оламдан ўтган Элвис Преслини “барча давр ва халқларнинг буюк ҳофизи” деб атаган эди.

Элвис Пресли куйлаган қўшиқлар оҳангида бутун курраи замин ирғишлаган пайтда совет иттифоқи темир парда остида эди.

Бу темир парданинг нарисида¸ курраи замин деб аталган тарвузнинг Элвис Преслига қарама-қарши тарафида истиқомат қилган шоир Омон Матжон рок-н-ролл қиролининг ихлосмандларидан биридир. Омон Матжон Преслига ўхшаб соч турмаклагани ва унга ўхшаб жинси шимлар кийганини эслайди.

Омон Матжон: Ҳа¸ ҳа¸ биламан Элвисни. Эсимга тушди.

Озодлик: Сизларга ўшанинг қўшиқлари етиб борганми?

- Элвис Преслини бизлар¸ бизнинг болалар ëшлик пайтларимизда кўп эшитганмиз. Биласизку бизда ҳамма радиолар¸ бошқалар эшитилади. Дунëдаги барча мусиқа қиролларини бизнинг уйдаги болалар яхши кўришади. Айниқса рақс қиролларини¸ дейди Омон Матжон.

Элвис Пресли истиқомат қилган Америкага саëҳат қилиш ҳам Омон Матжоннинг болалик орзуси эди.

- Ëшлигимда “Американи айланиб келсам¸ Европани айланиб келсам” деб орзу қилганман. Худо етказди шунга. Бизлар 15-20 киши бир гуруҳ бўлиб борганмиз. Бизнинг аввалдан келишилган дастуримиз бўлган. Шунга асосан, дастлаб Ню Йоркда тушиб¸ кейин Американинг нариëғига ўтиб¸ кўп инсонлар билан гаплашиб¸ жуда хурсандф бўлишган. Оллоҳга шукур кўриб келганмиз¸ дейди Омон Матжон.

Омон Матжон назарида Элвис Пресли қўшиқлари уйғониш ва қўзғалиш руҳини Ўзбекистонга элтган қалдирғоч эди.

- Ҳозир ҳам уни жуда яхши кўраман. Рокнинг энг катта юлдузларидан тортиб кичкиналаригача ҳозир ҳам ëдимдан чиқармайман. Кичкина болаларимга ҳам “Қаранглар¸ эътибор қилинглар” деб тураман. Энди мусиқа бу одамзоднинг жонида. Дили¸ руҳи. У қайси қитъада яралмасин¸ ичкарида табиат берган руҳий қўзғолишни уйғотади, менимча. Ҳатто элида тушунилмай юргани¸ бошқа жойда тушунилиб кетиши мумкин. Мусиқа табиат¸ Худои таоло берган инъом. Ундан кейин шеърият турар¸ бошқа турар¸ лекин мусиқа биринчи. Унинг ичидаги оҳанглар¸ зарбу садолар тушунарсиз оҳангда одамнинг ўзига билдирмай миллион йиллардан бери келаëтган туйғуларни етказиб беради. Уни бирдан тушуниб бўлмайди. Мусиқанинг руҳи жуда катта. Шунинг учун қайси тилда айтмасин¸ қанақа қилиб куйламасин¸ қандай ансамбл жўр бўлмасин¸ унинг тагидаги ҳиссаси жуда ҳам катта. Шунинг учун эҳтиромим жуда катта. Шу қатори Mайкл Жексонни ҳам жуда яхши кўрардик¸ дейди Омон Матжон.

Омон Матжон яратган бир саҳна асарида Пресли мусиқаси руҳи бор. Аммо ўша пайтдаги мафкура темир пардаси Пресли руҳига тўсиқ эди.

Аммо бу темир парда ўзбекистонлик мусиқачи Даврон Ғойиповнинг Элвис мусиқасидан таъсирланишига монеъ бўла олмади.

Даврон Ғойипов: Элвис Преслини бутун дунë мусиқачилари билади. У рок-н-роллнинг қироли. Унинг ашулаларини ҳамиша қизиқиб эшитганмиз. Элвис Пресли великий музикант.

Озодлик: Элвис Преслининг совет иттифоқи пардаси орқали кириб келиши жуда қийин бўлган. Унинг пластинкалари сизларга қандай етиб келган?

Даврон Ғойипов: Нафақат Элвис Пресли¸ балки бошқа санъаткорларнинг пластинкалари ҳам нолегал йўл билан кириб келган. Бу нарсани тўхтатиб бўлмас эди. Магнитофонлар орқали эшитардик.

Озодлик: Сизнинг “Дунëнинг энг зўр қўшиғи рок-н-ролл” деган қўшиғингиз бор эди. Бу қўшиқ Элвис Пресли таъсирида яратилган эмасми?

Даврон Ғойипов: Албатта. Бу ўша пайтнинг руҳида ëзилган.

Озодлик: У ўз вақтида тақлид объекти ҳам бўлдими? Яъни кийнишда¸ соч қўйишда ва ҳоказо.

Даврон Ғойипов: Йўқ¸ Элвис Преслига тақлид қилмадик. У пайтда Элвис Пресли тўғрисида информация жуда кам эди. Майкл Жексон Элвис Преслининг бутун движениеларини саҳнада практический кўрсатиб бердику.

Озодлик: Ўз вақтида одамлар уни “Шаҳвоний ҳаракатлар қилаяпти. Ноўрин. Қулоғимизга ғалати эшитилди” деди. Лекин вақт ўтиб унинг қўшиқлари олтин хазинадан ўрин олди¸ деган эътирофлар айтилмоқда. У пайтларда Комилжон акалар ҳам бор эди. Буни эшитишга эҳтиëж нима эди?

Даврон Ғойипов: Энди ҳар бир янгиликни одам эшитгиси келади. Ҳозир дунëнинг бирор жойида янгилик бўлса¸ интернет орқали кўрамиз бизлар шуни. У пайтда интернет йўқ эди¸ темир парда бор эди. Ундан ўтиши қийин эди. Шунинг учун қизиқиш бор эди. Агар ўша пайтда Комилжон акани ҳам Элвисга¸ “Битлз” гуруҳига ўхшаб раскрутка қилганда¸ Комилжон ака ҳам великий одам бўлган. Ўз йўналишида биринчилардан бўлган.

Озодлик: Элвис Преслининг бошига тушган машҳурлик юкини тасаввур қила оласизми? Сиз ҳам олқишларни¸ қарсакларни кўргансиз.

- Дунë миқëсида машҳур бўлиш жуда оғир юк. Одам ўзидан зависит қилмай қолади. Контрактлар¸ ишлар¸ одамнинг ўзига бўш вақти қолмайди. Биз энди мусиқамизни жуда узоқ борса Европага эшиттирганмиз. Дунë миқëсида обрўни ушлаб туришнинг ўзи қийин¸ дейди Даврон Ғойипов.
XS
SM
MD
LG