Линклар

Эрон сири фош бўлди


Тайван фирмаларидан бири ядровий қурол ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин бўлган мосламаларни Эронга етказиб берганини маълум қилди.

Бу каби ҳаракатлар БМТ Хавфсизлик кенгашининг Эронга нисбатан жорий қилган санкцияларига мутлоқ зиддир.

Heli-Ocean Technology Co. Ltd. вакили Стивен Лин 2008 йилда Хитой фирмаси босимни электр сигналига айлантира оладиган мосламаларни Эронга етказиб беришга буюртма берганини маълум қилди. Айтилишича, бу каби мосламалар қурол ишлаб чиқаришда ҳам қўлланилиши мумкин.

Ғарб давлатлари Эронни ядровий қуролга эгалик қилишга уринаётганликда айблаб келмоқда. Расмий Теҳрон эса ўз дастури тинчлик мақсадларига йўналтирилганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG