Линклар

Карзай парламентга янги ҳукумат таркибини тақдим қилди


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай янги ҳукумат таркибини иккинчи маротаба парламентга тақдим қилди.

Иккинчи вице президент Карим Ҳалилийнинг билдиришича, янги ҳукумат таркибига 16 номзод киритилган. Маълум бўлишича, Ҳамид Карзай ташқи ишлар вазири лавозимига миллий хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Зелмаи Расул номзодини ҳам тавсия қилган.

Ўтган ҳафта Афғонистон парламенти янги ҳукумат таркибига президент Ҳамид Карзай томонидан тақдим қилинган 24 номзоддан 17тасини рад қилган эди.

АҚШ ва бир қатор донор мамлакатлар 28 январ куни Афғонистон масаласига бағишлаб Лондонда ўтказиладиган халқаро анжуман олдидан янги ҳукумат таркибини тузиш борасида президент Ҳамид Карзайга босим ўтказиб келмоқдалар.

XS
SM
MD
LG