Линклар

АҚШ Эрон ширкатларини жазоламоқчи


АҚШнинг “Wall Street Journal” нашрига кўра, расмий Вашингтон Теҳронга қарши янги иқтисодий санкцияларни қўллашга тараддуд кўрмоқда.

Нашрнинг билдиришича, АҚШ Молия вазирлиги санкциялар қўллаш мумкин бўлган Эроннинг бир қатор ширкатлари, жумладан, Ислом инқилоби посбонлари корпуси тассаруфида бўлган компаниялар рўйхатини тузиб чиққан.

Айтилишича, ушбу қора рўйхатга Эрондаги йирик телекоммуникация ширкати ҳамда алюминий ишлаб чиқарувчи йирик компания киритилган.

Ўзининг ҳарбий бўлинмаларига эга бўлган Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпуси мамлакат ҳудудида иқтисодий фаолият билан ҳам шуғулланади.
XS
SM
MD
LG