Линклар

Эрон ўз ядровий дастуридан воз кечмоқчи эмас


-БМТ Хавфсизлик кенгашининг янги жазо чоралари Эронни ўз ядровий дастуридан воз кечишга мажбурлай олмайди,-дея баёнот берди Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Бундан ташқари Эрон раҳбари Ғарб давлатларининг босимига қарамай ўз давлати ядровий дастурдан бир қадам ҳам ортга чекинмаслигини маълум қилди.

-Эрон халқи Ғарб олдида ҳеч қачон тиз чўкмайди,-дея қўшимча қилди Маҳмуд Аҳмадийнажод.

Ғарб давлатлари Теҳронга 2009 йил якунига қадар Эроннинг кам тўйинтирилган уранини Россия ва Францияда қайта ёнилғига айлантиришга оид Атом энергияси халқаро агентлиги таклифларига жавоб қайтаришга вақт ажратган эди. Бироқ Эрон томони ушбу таклифларни рад этди.

XS
SM
MD
LG