Линклар

Худкуш видео мурожаати намойиш қилинди


Покистон ва араб телеканаллари Афғонистонда АҚШ Марказий разведка бошқармаси ходимларини ўлдирган иорданиялик худкуш шахс мурожаати туширилган видеони намойиш этди.

Намойиш қилинган мурожаатда Ҳалил Абу Мулал ал-Балавий Покистондаги Толибон ҳаракати етакчиси Байтуллоҳ Маъсуд ўлими учун америкаликлардан ўч олишга қасам ичган.

Видео мурожаатда, шунингдек, Толибоннинг амалдаги етакчиси Ҳакимуллоҳ Маъсуд ҳам намойиш қилинган.

Ўтган ҳафта Афғонистоннинг Хўст вилоятида иорданиялик жосус томонидан содир этилган портлашда АҚШ Марказий разведка бошқармасининг етти ходими нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG