Линклар

Европани қор босмоқда


Европанинг кўпгина давлатларида ҳавонинг кескин совиб кетиши талайгина муаммоларни туғдирмоқда.

Германиянинг айрим ҳудудларида қор бўрони эсмоқда ва расмийлар маҳаллий аҳолига озиқ-овқат ва ичимлик сувини ғамлаб қўйишни тавсия қилди.

Буюк Британия, Франция, Испания, Португалия ва Чехияда ёққан қалин қор йўловчи поездларининг кечиктирилиши ва айрим минтақларда электр қувватининг узилишларига сабаб бўлди.

Хабарларга кўра, Норвегиянинг марказий минтақаларида ҳаво ҳарорати минус 42 даражага тушиб кетган.

Полшада эса совуқдан сўнги 48 соат давомида камида тўққиз кишининг нобуд бўлгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG