Линклар

Тожикистонда чақалоқларга Роғун исми қўйилмоқда


Тожикистонда Роғун акцияларини ихтёрий-мажбурий сотиш давом этаётган бир пайтда, янги туғилаётган чақалоқларни гидроиншоот номи билан аташ урф бўлмоқда.

Сўғд вилоятида янги туғилган чақалоқларни Роғун ГЭСи номи билан атамоқдалар.

Жаббор Расулов туманидаги Гулхона қишлоғида истиқомат қилувчи Бобохоновлар оиласида туғилган болага Роғуншох, деб ном қўйдилар.

Бу номни чақалоқнинг бобоси Абдулло Бобохонов танлаган ва неварасининг номига уч минг сомони (680 АҚШ доллари) миқдорига тенг маблағга Роғун ГЭСи акциясини сотиб олган.

Республика жанубидаги Ёвон туманида туғилган қизчага эса Саҳмия (Акция), деб ном беришди ва чақалоқнинг номига 5000 сомони (1140 АҚШ доллари) миқдорига тенг акция сотиб олинган.

XS
SM
MD
LG