Линклар

Пекин АҚШни Тайванга қурол сотмасликка чақирди


Хитой АҚШ ҳукуматини Тайванга ракета мосламалари сотишга оид режасидан воз кечишга чақирди.

Хитой расмийлари фикрича, бу каби келишув Хитой хавфсизлиги ҳамда Пекин ва Вашингтон ўртасидаги ҳарбий алоқаларга путур етказиши мумкин.

АҚШ расмийларидан бири 7 январ куни қилган чиқишида расмий Вашингтон бундан бир йил муқаддам Тайванга “Патриот” русумдаги ракета мосламаларини сотиш тўғрисидаги қарорни маъқуллаганини билдирди.

Тайван ва Хитой муносабатлари шу кунгача қалтислигича қолмоқда.

Пекин Тайванни Хитойнинг бир қисми деб билади ва бу ерда назорат ўрнатиш учун куч ишлатишга ҳам тайёр экани ҳусусида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG