Линклар

Туркманистон Россияга газ бера бошлади


Туркманистон тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Россияга табиий газ етказиб бера бошлади.

“Эхо Москви” радиосига интервю берган “Газпром” ширкати матбуот вакили Сергей Куприянов туркман газини Россияга етказиб бериш масаласида мавжуд барча муаммолар ҳал этилганини билдирди.

Туркман газининг Россияга экспорти ўтган йилнинг апрел ойида газ қувурида юз берган портлаш оқибатида тўхтаб қолган эди. Ўшанда расмий Ашхобод аварияни атайлаб уюштирганликда “Газпром”ни айблаган эди.

Туркманистон, шунингдек, яқинда мамлакатни Хитой ҳамда Эрон билан боғловчи янги газ қувурларини ишга туширди.
XS
SM
MD
LG