Линклар

logo-print

Ўзбекистонликлар қайта овоз бермоқдалар


Ўзбекистонда Олий мажлис қонунчилик палатасига такрорий овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда.

27 декабр куни бўлиб ўтган сайловнинг дастлабки натижаларига кўра, 135 та сайлов округидан 39 тасида депутатликка номзодларнинг биронтаси ҳам сайланиш учун зарур миқдорда овоз тўплай олмаган. Шу сабабли қонунчиликка мувофиқ, 10 январ куни мазкур 39 та округда такрорий овоз бериш жараёни ўтказилмоқда.

Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга кўра нисбатан кўпроқ олган депутатликка номзод сайланган, деб ҳисобланади.

Шунингдек, "10 январ куни маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига депутатлар сайловини ўтказувчи 799 та сайлов округида ҳам такрорий овоз бериш ўтказилмоқда", дея хабар тарқатди Ўзбекистон Мараказий сайлов комиссияси.

Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасидаги жами 135 ўрин учун президент Ислом Каримов сиёсатини қўллаб-қувватловчи “Адолат” социал-демократик партияси, “Миллий тикланиш” демократик партияси, Либерал демократик партияси ва Халқ демократик партияси
номзодлари кўрсатилган.

Шунингдек, Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг 27 декабр куни ўтказилган конференциясида ҳаракат номидан 15 нафар депутат аниқланди.
XS
SM
MD
LG