Линклар

Калифорния қирғоқларида зилзила рўй берди


АҚШнинг Калифорния штатида кучли зилзила рўй берди.

Хабарларга кўра, шанба куни маҳаллий вақт билан 16.30 да рўй берган зилзила кучи Рихтер ўлчови бўйича 6.5 баллни ташкил этган.

Зилзила оқибатида газ, сув ва электр тармоқларига зарар етказилган. Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, минтақада вайронагарчиликлар кузатилмаган, бироқ ойна парчаларидан бир неча киши тан жароҳати олган.

Айни пайтда АҚШ Геология маркази зилзила эпицентри Сан-Франциско шаҳридан 400 км узоқликда, Тинч океани тубида жойлашганини маълум қилди.

Расмийлар, шунингдек, ер силкиниши оқибатида цунами, яъни денгиз тўфони ҳосил бўлиши хавфи йўқлигини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG