Линклар

logo-print

Эронда "мотамсаро она"лар қўлга олинди


Теҳронда аксилҳукумат намойишлари чоғида ўз фарзандларининг ўлдирилиши ёки бедарак йўқолишига қарши норозилик акцияси ўтказишга уринган 30 га яқин аёл хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинди.

Бу ҳақда Эрон мухолифатига тегишли Kaleme.org сайти воқеа гувоҳларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, ўзини “мотамсаро она” деб атаётган 30 га яқин аёл Теҳрон марказидаги истироҳат боғига тўпланган, бироқ хавфсизлик кучлари аёлларни ҳибсга олиб, полиция участкасига олиб кетган.

Мазкур хабар бошқа манбаалар томонидан ҳозирча тасдиқлагани йўқ.
XS
SM
MD
LG