Линклар

Того футболчилари Африка кубогида қатнашади


Жума куни террорчилар ҳужумига учраган футбол бўйича Того терма жамоаси Анголада бошланаётган Африка Кубогида иштирок этишга қарор қилди.

Того ҳукуматининг ватанга қайтиш ҳақидаги тавсиясига қарамай, терма жамоа аъзолари бир овоздан мусобақада иштирок этишга қарор қилдилар.

Того терма жамоаси кетаётган автобус жума куни Анголанинг Кабинда вилоятида айирмачилар ҳужумига учради.

Бу ҳужумда муррабий ёрдамчиси, терма жамоа матбуот вакили ва автобус ҳайдовчиси нобуд бўлди. Камида етти киши, жумладан, миллий терма жамоа ўйинчиси тан жароҳати олди.

Мазкур воқедан сўнг Того терма жамоасининг Африка қитъасида ўтказиладиган нуфузли турнирда иштирок этиш-этмаслиги савол остида қолаётган эди.

Бугун Того футболчилари қурбон бўлган дўстлари хотираси учун ҳам мазкур турнирда иштирок этишга қарор қилганликларини маълум қилдилар.

Тогода эса ҳужум қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG