Линклар

АҚШ учқичи жангариларни нишонга олди


Покистон шимоли ғарбида АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учқичлари ёрдамида берилган зарбаларда камида беш жангари нобуд бўлди.

Покистон ахборот агентликларига кўра, Исмоилҳел қишлоғи яқинида берилган ҳаво зарбаларида, шунингдек, олти жангари тан жароҳати олган.

Айни пайтда Daily News нашрнинг билдиришича, АҚШ зарбаларидан нобуд бўлган ва тан жароҳати олган жангарилар радикал руҳдаги маҳаллий қабила етакчиси Ҳофиз Гул Баҳодурга яқин шахслар бўлган.

Бу сўнгги икки кун ичида минтақада амалга оширилаётган иккинчи ҳаво зарбаларидир.
XS
SM
MD
LG