Линклар

Яман президенти жангариларни музокараларга чорлади


Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ, агар мамакатдаги Ал-Қоида жангарилари ўз қуролларини топшириб, зўравонликлардан воз кечса, улар билан музокаралар бошлашга тайёр эканини маълум қилди.

- Зўравонлик ва терроризмдан воз кечган ҳар бир шахс ёки ташкилот, жумладан, Ал-Қоида билан ҳам муросага боришга тайёрмиз, деди Яман президенти Abu Dhabi телевидениесига берган интервюсида.

Али Абдуллоҳ Солиҳ, шунингдек, мамлакат хавфсизлик кучлари ўзини зўравонликлардан тийишни истамаётган Ал-Қоида жангариларини таъқиб этишда давом этишини маълум қилди.

Айни пайтда Яман жанубидаги Шабва вилояти ҳокими Али Ҳасан ал-Аҳмадий маҳаллий нашрлардан бирига берган интервюсида Афғонистондан қочиб келган Ал-Қоида жангарилари Шабва вилоятидаги маҳаллий террор тармоқларига қўшилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG