Линклар

Ҳелмандда хорижликлар нобуд бўлди


Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида содир этилган портлашда АҚШ аскари, афғонистонлик ҳарбий ва Британиянинг "Sunday Mirror" нашри журналисти нобуд бўлди.

Расмийларнинг билдиришича, ушбу портлашда Британия нашрининг фотомухбири ҳам тан жароҳати олган.

Ҳозирча ушбу портлаш учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Ҳозирги кунда Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятига Британиянинг 9 минг ва АҚШнинг мингга яқин аскари жойлаштирилган.
Мазкур вилоятда НАТО ва Толибон жангарилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар рўй берган.
XS
SM
MD
LG