Линклар

logo-print

Теҳрон собиқ прокурори намойишчилар ўлимига жавобгар топилди


Эрондаги парламент комиссияси Теҳрон собиқ прокурори Саид Муртазавийни ўтган йили президентлик сайловларида Маҳмуд Аҳмадинажоднинг сайланишига қарши намойишларда қатнашган камида уч шахснинг ўлимига жавобгар, деб топди.

Парламент комиссияси вакилининг билдиришича, ҳибс этилган намойиш қатнашчилари қамоқхонада эмас, балки Қаҳризак лагерида сақланган ва у ерда қийноққа солинган. Оқибатда улардан уч нафари ҳаётдан кўз юмган.

Ҳибсга олинган норозилик қатнашчиларининг қийноққа солингани билан боғлиқ бу ҳолатни кўпдан бери тан олмай келган ҳукумат ниҳоят Қаҳризак лагерини ёпишга қарор қилди, Саид Муртазавийни прокурорлик лавозимидан бўшатди ва бўлиб ўтган ҳодисани ўрганиш учун мустақил комиссия тузишга розилик берди.
XS
SM
MD
LG