Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:07

Исроил Миср билан чегарада девор қурмоқчи


Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу мамлакатнинг Миср билан чегарасида девор қуриш режасини маъқуллади.

Ушбу девор Исроилга ноқонуний муҳожирлар ва жангарилар ўтишининг олдини олиш мақсадида қурилиши билдирилган.

Бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг таъкидича, кўрилаётган ушбу чора-тадбирлар Исроил хавфсизлигини таъминлаши керак.

Айни пайтда, Нетаняҳуга кўра, Исроил бундан буён ҳам қуролли можаро рўй берган ҳудудлардан қочқинларни қабул қилишда давом этади.

Ғарб ахборот агентликларига хабарига кўра, девор чегаранинг айрим ҳудудларидагина қурилади ва асосий эътибор чегарада кузатув ишларини кучайтиришга қаратилади.
XS
SM
MD
LG