Линклар

logo-print

Иво Йосипович Хорватия президенти этиб сайланди


Хорватияда якшанба куни ўтказилган иккинчи давра президентлик сайловида мухолифатдаги социал-демократлар партиясидан номзоди илгари сурилган Иво Йосипович ғалаба қозонди.

Марказий сайлов комиссиясига кўра, Йосипович сайловчиларнинг 60.3 фоиз овозини қозонган.

Унинг рақиби, Загреб шаҳри ҳокими Милан Бандич эса овозларнинг 39.7 фоизини тўплаган.

Ислоҳотлар тарафдори бўлган ва мамлакатда коррупцияга қарши жадал кураш олиб боришни ваъда қилаётган ҳуқуқшунос-профессор Иво Йосипович Хорватияда икки марта беш йиллик президентлик лавозимида ўтирган Стипе Месич ўрнини эгаллайди.
XS
SM
MD
LG