Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:28

Тошкент Бишкекка газни арзонроқ сотади


Ўзбекистон 2010 йилда табиий газнинг ҳар минг куб метри учун Қирғизистондан 220 АҚШ долларидан ҳақ оладиган бўлди. Бу ҳақда Қирғизистондаги 24.kg ахборот агентлиги “Қирғизгаз” ширкатидаги манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

"Қирғизгаз" ширкати матбуот хизмати ходимлари бу маълумотни расман тасдиқлашни истамадилар, бироқ буни инкор ҳам қилмасликларини қайд этдилар.

Айни пайтда Тожикистон, Россия ва Қозоғистон 2010 йилда ўзбек газининг ҳар минг куб метри учун 230 долларидан ҳақ тўлаши айтилмоқда.

Тошкент ва Бишкек ўртасида 2010 йилда Қирғизистонга ўзбек гази етказиб бериш борасидаги келишувга Қирғизистон бош вазири Данияр Усеновнинг декабр ойи охирида Ўзбекистонга қилган сафари чоғида эришилганди. Ўшанда жаноб Усенов 2010 йилда Қирғизистонга ўзбек газини етказиб бериш бўйича принципиал келишувга эришилганини, ўзбекистонликлар Қирғизистонга “зангори олов”ни бошқа республикаларга қараганда арзонроқ нархда беришга рози бўлганларини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ҳам 2009 йил январидан ўзбек газининг ҳар минг куб метри учун 240 АҚШ долларидан пул тўлаб келади. Уч йил аввал бу нарх 45 долларни ташкил қиларди. Кейинги йилларда эса Ўзбекистон Қирғизистонга сотилажак газ учун аввал 100 доллар, кейин 145 доллар нарх белгилаган.

Маълумотларга кўра, 2010 йилда Қирғизистон Ўзбекистондан 650 миллион куб метр табиий газ олади.
XS
SM
MD
LG