Линклар

logo-print

Москвада ўзбек аёл жасади топилди


Москва шимоли шарқидаги “Алтай” меҳмонхонасида ўзбекистонлик фаррош аёл жасади топилди.

Москва шаҳар Марсино тумани Ички ишлар бўлими ходимларига кўра, “Алтай” меҳмонхонасининг Гостиничная кучасида жойлашган
5-корпусидаги хоналардан бирида сочиқ қуритиш мосламасига осилган ўзбекистонлик аёл жасади топилган. Маълум бўлишича, ўзбекистонлик меҳнат мухожири шу меҳмонхонанинг ўзида истиқомат қилган.

Ҳозирча ўзбекистонлик аёл исми ошкор қилинмади. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирив ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда “Алтай” меҳмонхонаси хавфсизлик хизмати расмийларидан бири Озодлик билан суҳбатда рўй берган воқедан ҳайратга тушганини билдирди.

-Кутилмаган бахтсиз воқеа рўй берди.Улар бу ерда жудаям яхши ишлаб, яхши яшаётган эди. Ҳеч қандай муаммоси ҳам йўқ эди. Тушуниб бўлмайдиган, хунук воқeа бўлди, деди “Алтай” меҳмонхонаси хавфсизлик хизмати расмийларидан бири.
XS
SM
MD
LG